Адам Лаллана “Ливерпуль”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

 

“Ливерпуль“ жамоаси  ярим ҳимоячиси Адам Лаллана декабрь ойида клубнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада англиялик футболчи 55% овоз билан тенгсиз бўлди ва ойнинг энг яхши футболчисига айланди.

28 ёшли футболчи декабрь ойида “Ливерпуль”нинг 6 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол киритди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)