Адам Лаллана

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана мавсум сўнггида мерсисайдликлар таркибини тарк этиш ниятида. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.

31 ёшли футболчи Юрген Клопп қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Шу сабабли у шартномаси якунланганидан сўнг эркин агент сифатида клубдан кетишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, Лаллана янги клуб танлашда майдонга кўпроқ тушиш имкониятини бера оладиган таклифларга эътибор бермоқчи. Олдинроқ футболчи учун АПЛ клублари "Ньюкасл", "Лестер", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдираётган эди.

Жорий мавсумда Лаллана "Ливерпуль" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб битта гол киритишни уддалади.