Адесанья: "Ўрта вазндагиларни Перейра балосидан қутқарганим учун олдимда тиз чўкишсин!"

  • 11 ноябрь, 2023, 11:06
  • 0
  • MMA

Ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони нигериялик Исраэль Адесанья (24-3) собиқ рақиби Алекс Перейранинг (8-2)унга мағлуб бўлганидан сўнг ярим оғир вазнга кўтарилгани ўрта вазндагилар учун ёрдам бўлганини таъкидлади:
"Бу ўрта вазнлилар менинг олдимдан ташаккур айтиб тиз чўкишлари шарт. Улар менга Алексни бу дивизиондан даф қилганим учун таҳсинлар айтишсин. Агар мен бу ишни қилмасам, айнан сизлар унга қайта ва қайта рўбаро келардингиз. Сизлардан қайсидир бирингиз бу жангчи билан олишишни хоҳламайсиз деб қўрқаман. Мен уни тўртта жангда зўрға бир маротаба мағлуб қила олдимку.
Менга Поатаннинг Прохазкага қарши жанги жуда катта қизиқишимга сабаб бўлмоқда. Чунки, улар жангга ёндашуви, жанг услубига кўра зерикарли услуб намойиш этишмайди. Перейра асосан лоукиклар билан ишласа, Прохазка ўзини комбинацион ҳужумлари билан рақибларини шошириб қўяди. Уларнинг иккиси ҳам ақлбовар қилмас услуб эгалари. Сизларни ишонтириб айтаманки, жанг масаласи очколаргача бормайди!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!