Адолат қарор топди: Фегулининг қизил карточкаси бекор қилинди
Англия футбол ассоциацияси (FA) “Вест Хэм” жамоаси ярим ҳимоячиси Софиан Фегулининг “МЮ”га қарши (0:2) ўйинда олган қизил карточкаси борасидаги апелляциясини қондирди.
Фегули ўйинининг 15-дақиқасида майдондан четлатилган эди. У рақиб ҳимоячиси Фил Жонс билан тўқнашиб кетганидан сўнг учрашувни бошқариб борган ҳакам Майк Дин жазоирлик футболчини майдондан четлатганди.
Қайд этиш керакки, Софиан Фелули АПЛ 21-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда иштирок эта олади.
Фикрлар