Адолатсизлик ичидан адолат топдик
"Golden Boy" учун овоз йиғишда дастлаб Бальде етакчилик қилаётганди, аммо маълум дақиқалар ичида Беллингем орадаги фарқни йўққа чиқариб, катта фарқ билан олдинга ўтиб кетибди. Кимдирлар "Реал" мухлислари ботдан фойдаланган демоқда ва яна турлича конспирологик назариялар мавжуд. Адолатсизлик бўлса бордир.
Аммо адолат шундаки, Жуд ростан лойиқ бу совринга. Буни айрим нейтрал "Барса" мухлислари ҳам тушуниб турибди. Бальде ўтган мавсумни зўр ўтказди ва ўз позицияси учун курашда Альбадан устун келди. Лекин Беллингемнинг қилганлари кўлами катта. У "Боруссия"да асосий фигура эди. "Реал"да ҳам ҳозирча шу статусда. Англия билан Мундиалда зўр иштирок этди.
Ҳатто Мусиала ҳам Алехандродан устунроқ. Унинг голи билан "Бавария" Бундеслигани ютди. Ҳужумда танлови кўп бўлган Мюнхен грандининг асосий таркибига суқилиб кирди ва ўз ўрнини ҳеч кимга бермай келяпти.
Бальде ҳимоячилиги учун эътибордан четда қолиб кетяпти дейишингиз мумкин, аммо Де Лихт ҳам бу совринни ютган. У каби фурор кўтармади Алехандро.
Фикрлар