Адурис:

"Атлетик" клуби ўйинчиси Арис Адурис Испания кубогидан "Реал" ҳамда "Барселона" тарк этганидан мамнун эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Билбао клуби "Реал"ни, "Реал Сосьедад" клуби эса "Барса"ни мусобақадан чиқариб юборди.

"Биз барча кубокларни "Барселона" ёки "Реал" ютаверишидан чарчадик.

Интрига бор турнирларни томоша қилиш қизиқарли. Масалан, Англиядаги ўйинлар. Мен, жамоамнинг ғолиб бўлишини ҳаёлларимда тасаввур қилардим. Бу орзулар энди мақсадга айланди. Мен фаолиятим якунигача бирор турнирда ғолиб бўлишни хоҳлайман. Албатта, бу жуда қийин" дейди Адурис.

Эслатиб ўтамиз, Испания кубогининг 1/2 финал доирасида "Атлетик" "Гранада" билан тўқнаш келади.