AFC мусобақалар қўмитасининг 3-йиғилиши ўтказилди

БАА нинг Ал-Айн шаҳрида ОФК мусобақалар қўмитасининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Осиё чемпионлар лигаси финалчилари "Ал- Айн" ва "Йокоҳама" жамоаларига омад тилаш билан бошланди. 

Йғилишда бир нечта масалалар кўриб чиқилди. Улардан энг асосийси, қўмита 2028 йилдан бошлаб У23 Осиё кубогини икки йилда эмас, 4йилда бир марта ўтказишга қарор қилди. Бу ҳар олимпиада ўйинлари йилига тўғри келади. ФИФА У17Жаҳон чемпионати эса икки йилда эмас , ҳар йили ўтказиш белгиланди. 
Шу билан бирга, Қўмита ОФК У20 Осиё Кубоги 2025 мезбонлик ҳуқуқини Хитой Футбол Ассоциациясига, ОФК У17 Осиё Кубоги 2025 эса Саудия Арабистони Футбол Федерациясига берилди.
Бундан ташқари, янги мусобақалар Қўмита ОФК Чемпионлар Лигаси Элите (ACL Elite), АФC Чемпионс Леагуе Тwо (ACL Two) ва ОФКнинг 2024/25 йилги мусобақалар регламентини тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!