АФФ президентлик сайловларида Шайх Салмонни қўллаб-қувватлашини билдирди

Жанубий-Шарқий Осиё миллатлари ассоциацияси (ASEAN) футбол федерациясига аъзо мамлакатлар бир овоздан ОФК президенти учун ўтказиладиган сайловларда конфедерациянинг амалдаги президенти баҳрайнлик Шайх Салмон бин Иброҳимни қўллаб қувватлашини билдирди.

Бу ҳақда федерация матбуот хизмати маълум қилди. 

- АФФ шуни эълон қиладики, ташкилот бир овоздан ОФКнинг амалдаги президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал Халифани президентликнинг навбатдаги муддатга сайланиши учун қўллаб-қувватлайди.

АФФ ўз ичига Австралия, Бруней, Камбоджа, Индонезия, Лаос, Малайзия, Мянма, Филлипин, Сингапур, Таиланд, Тимор ва Вьетнамни қамраб олади. 

Қайд этиш лозим, Шайх Салмон 2013 йилдан буён ОФКни бошқариб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!