Афғонистон терма жамоаси Россияга қарши ўйнашга тайёр!

Афғонистон Жисмоний тарбия ва спорт бош бошқармаси директори Аҳмадуллоҳ Восиқ мамлакат футбол терма жамоасининг Россияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

“Албатта. Турли давлатлар билан ўйин ўтказдик. Масалан, футзалда Украина ва Аргентина билан ўйнаганмиз. Катта футболда - Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Қатар, Эрон, Тожикистон ва бошқалар билан ўйин ўтказдик. Биз бу борада Россия билан ҳам келиша олишимизга ишончимиз комил", - деди Восиқ.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА санкциялари остида фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин. Шу билан бирга, Россия футбол иттифоқи учун терма жамоа ўйинларига рақиб топиш қийин бўлмоқда. Шу боис россияликлар жорий октябри ойидаги ФИФА кунларида рақиб йўқлиги учун ўртоқлик учрашуви ўтказа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!