Афина Олимпиадасида Ўткирбек Ҳайдаровни шубҳали тарзда енгган боксчи 30-40 млн доллар гонорар учун рингга қайтиши мумкин

  • 5 октябрь, 2019, 22:43
  • 0
  • Бокс

Икки йўналишнинг собиқ чемпиони Aндре Уорднинг мураббийи Виржил Хантер шогирдини катта боксга қайтиш имконияти ҳақида гапирди.

"Мен унинг катта рингга қайтишига, яъни Ковалёв ҳамда "Канело "ғолиби билан жанг қилишга ундайдиган нарса йўқ деб ўйлайман.

Бу ҳақиқатан ҳам аҳмоқона қарор бўлади. Лекин у бундай имкониятни кўриб чиқиши мумкин. Қачонки, унга 30-40 миллион доллар таклиф қилишса, ўшанда унга бу жангни  қабул қилишини айтган бўлардим ", - деди Хантер.

Уорд 2018 йилда боксчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. У икки марта WBO чемпиони Ковалёвни мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!