Афонин жамоасининг ЦСКАга қарши ўйин вақти хоккей сабаб ўзгартирилди

Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган "Оренбург" клубининг Россия премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган ЦСКАга қарши баҳси бошланиш вақти ўзгарди. Бу ҳақда “армиячилар” расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 13 апрель маҳаллий вақт билан соат 16:30да бошланиши режалаштирилган ўйин соат 14:00га кўчирилган. Бунга сабаб ЦСКАнинг хоккей жамоаси шу куни Гагарин кубогининг финал босқич дастлабки баҳсида “Аванганрд”ни қабул қилади. Ушбу хоккей учрашуви эса соат 17:00да бошланади. Аксарият мухлисларнинг талабидан келиб чиқиб, раҳбарият якунда шундай қарорга келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!