Афониннинг жамоаси Самарадан самарасиз қайтди
Ads

Бугун Россия Миллий Футбол Лигасида 29-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган "Оренбург" клуби сафарда "Крилья Советов" билан куч синашди.

Самарадаги "Металлург" стадионида кечган қарама-қаршиликни томоша қилиш учун стадионга келган мухлислар гол гувроҳига айланишмади - 0:0. Афонин одатдагидек тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Бугунги натижадан сўнг "Оренбург"нинг очколари сони 61 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Россия Миллий Футбол лигаси. 29-тур

"Крилья Советов" - "Оренбург" 0:0.