Афониннинг жамоаси яна мағлуб бўлди
Ads

Кеча Россия Премьер-Лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Анжи” клуби ўз майдонида “Динамо”га мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳисобни Афониннинг жамоаси очган бўлсада, якунда меҳмонлар ирода намойиш этиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Россия Премьер-Лигаси. 6-тур

Анжи – Динамо 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 1:0 – 9 Яковлев, 1:1 – 15 Бечирай, 1:2 – 34 Панченко, 1:3 – 76, пенальти Панченко.

Анжи – Солосин, Данченко (Липартия, 68), Фибель, Брызгалов, Мусалов, Карасев (Гулиев, 61), Афонин, Хубулов, Маркелов, Яковлев, Лескано(Мамтов, 46).

Динамо – Шунин, Козлов, Хольмен, Рыков, Терехов, Темников, Соу (Соснин, 82), Панченко (Вандерсон, 77), Ташаев, Луценко (Зотов, 46), Бечирай.

Огоҳлантиришлар: Хубулов (24), Соу (59), Рыков (85).