Афониннинг жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Бугун Россия Миллий Футбол лигасида  28-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп тепадиган “Оренбург” клуби ўз майдонида “Олимпиец”ни  қабул қилди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Афонин ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90  дақиқа ўйнади.

Бугунги ғалабадан сўнг оренбургликлар жамғарган очколар сони 60 тага етди ва жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Россия Миллий Футбол лигаси. 28-тур

"Оренбург" - "Олимпиец" 3:0 (2:0,  1:0)

Голлар: Попович, 11; Сутормин, 44; Чиркин, 87.

"Оренбург": Фролов, Бегич, Малих, Терехов, Удалий (Андреев, 90+), Ойеволе, Попович (Воробьев, 81), Сутормин (Делькин, 90+), Афонин, Чиркин, Козлов (Мамтов, 72).

"Олимпиец" : Бородько, Маляров, Аюпов, Горбунов, Сергеев (Нежелев, 71), Федорив, Филин, Чирьяк (Заерко, 64), Фомин Даниил, Хайруллов (Хрипков, 13), Бочаров (Беляков, 46).

Огоҳлантиришлар: Чиркин, 57; Попович, 81 - Филин, 66; Аюпов, 84.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)