Африка давлатлари Франция чемпионати ўйинлари транслциясини сотиб олди

Франция биринчи дивизиони ўйинларининг хориждаги трансляциялари сотуви билан шуғулланадиган beIN Sports телекомпанияси тропик Африка давлатлари билан келишувга эришди.

L’Equipe нашрининг тарқатган хабарига кўра, ушбу келишув 6 йилга мўлжалланган бўлиб, йилига 33 млн еврони ташкил қилади. Энди африкаликлар келаси мавсумдан Лига 1 ўйинларини томоша қилишлари мумкин. Canal + ва Kwesé телеканаллари Лига 1, Лига 2 ва Франция лигаси кубок учрашувларини трансляция қилади.

Олдинги келишув нархи йилига 13 млн евро эди. 2017/18 мавсумда Лига 1 шартнома бўйича хорижий давлатлардан 80 млн евро олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!