Африка Миллатлар кубоги. Илк ярим финалчи номи аниқ бўлди
Африка Миллатлар кубогининг чорак финал учрашувлари давом этмоқда.
Ушбу босқич доирасида Сенегал терма жамоаси Малини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голга 27-дақиқада Илиман Ндиайе муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Садио Мане жамоадошлари билан биргаликда мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.



Фикрлар