Африка Миллатлар кубоги. Кот-д'Ивуар Камерун билан дуранг ўйнади
Африка Миллатлар кубоги 2-турнинг сўнгги тўқнашувда Кот-д'Ивуар - Камерун клублари ўзаро баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Тўқнашувнинг 51-дақиқасида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Амад Диалло ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқада ўтиб эса Гислен Конан ўз дарвозасини ишғол қилган ҳолда, ҳисобни 1:1 кўринишига сабабчи бўлди.
Маълумот учун, ушбу беллашувдан сўнг "F" гуруҳида Кот-д'Ивуар ва Камерун ҳисобида 4 очкодан бор. 3-ўриндаги Мозамбик терма жамоасида 3 очко мавжуд бўлса, Габон ҳали очко олмади.



Фикрлар