Африка Миллатлар кубоги. Марокаш 2-турда Мали билан дуранг ўйнади (1:1). Икки гол ҳам пенальтидан киритилди
Африка Миллатлар кубоги 2-турнинг навбатдаги баҳсида Марокаш Мали билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, "Реал Мадрид" ҳужумчиси Браим Диас ўзи ишлаган пенальтини амалга ошириб, 45+5-дақиқада ҳисобни очган эди. 64-дақиқада эса Лассин Синайоко ҳам 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни йўққа чиқазди ва жамоасига бир очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, 2-турдан сўнг "А" гуруҳида Марокаш 4 очко билан етакчи. Мали ва Замбия ҳисобида 2 очкодан, Коморда эса 1 очкодан мавжуд.



Фикрлар