Африка қитъасидан бўлган терма жамоа "ЖЧ-2026"дан четлатилиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин. ESPN хабарига кўра, бунга мамлакатда Эбола вируси билан боғлиқ оғир вазият сабаб бўлмоқда.

ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) Бундибугё туридаги Эбола вируси тарқалиши хавфини мамлакат миқёсида “жуда юқори” даражага кўтарди. Ушбу вирусга қарши ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки даволаш усули мавжуд эмас.

Ҳозирга қадар Конгода 82 та ҳолат расман тасдиқланган. Шунингдек, камида 177 киши вирус оқибатида вафот этгани, қарийб 750 та гумонли ҳолат аниқлангани маълум қилинди.

Манбаларга кўра, агар вазият барқарорлашмаса, Конго терма жамоасидан халқаро мусобақалар олдидан қатъий изоляция талаб қилиниши мумкин. Акс ҳолда, жамоанинг "ЖЧ-2026"даги иштироки хавф остида қолади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!