Африкалик футболчиларни менсимай хато қиляпсиз!
Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жаҳон футболида африкалик ўйинчиларга етарли даражада эътибор қаратилмаётганини билдирди.
- Африка жамоаларни унчалик қадрлашмайди, бунинг сабабини билмайман. Африкада катта ҳурматга лойиқ буюк ўйинчилар бор.
Улар ҳозирги даражасига етишгунча, жуда кўп машаққатли меҳнат қилишига тўғри келган. Африка жамоаларнинг ютуқларга эришиши мени хурсанд қилади, - деди Ашраф Ҳакими.
24 ёшли футболчининг ўзи Мадридда туғилган. “Реал”да тарбияланган моҳир ҳимоячи халқаро майдонда оиласи келиб чиққан юрт – Марокаш шарафини ҳимоя қилишни танлади.
Фикрлар