Афсона "Арсенал" АПЛда жон сақлаб қолишига ишонмайди
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Арсенал" АПЛда жон сақлаб қолишига ишонмаяпти.
19 декабрь куни Артета шогирдлари "Эвертон"га (1:2) ҳисобида имкониятни бой берди ва Премьер-лига стартидаги 46 йиллик энг ёмон натижасини қайд этди. Ортда қолган 14 турдан кейин, Лондон клуби 15-ўринни эгаллаб турибди.
- "Арсенал" АПЛда қоладими?
"Мени ишончим комил эмас. Бошланғич таркибнинг нотўғри танланиши ва бу футболчиларнинг кўрсатаётган муносабати бунга сабаб бўлмоқда.
Даҳшат! Футболчиларда на ижодкорлик бор ва на етарлича ишлашяпти. Артета уни ишдан бўшатишга ҳаракат қилаётган футболчиларга ишонишдан хавотирланиши керак.
Шу пайтга қадар, "Арсенал" атиги 12 та гол урди. "Эвертон"га қарши учрашувда Пепе жарима майдони ичида "бузиб" ташлаши керак эди. У кўп ҳолатларда шунчаки юрди. Ундан кўпроқ меҳнат қилиш талаб этилади.
Бу жамоада мураббий учун фойдасиз бўлган бир қанча футболчилар бор, "Арсенал" ҳеч қачон бундай ўйин кўрсатмаган," - деди Ширер.
Фикрлар