Афсона яна
Ads

"Манчестер Юнайтед" клубининг афсонавий устози Алекс Фергюсон бугун "Вулверхэмптон"га қарши баҳсни томоша қилиш учун “Олд Траффорд”га ташриф буюрди. Бу ҳақда манкуанликлар расмий твиттери хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бу 76 ёшли шотландиялик мутахассиснинг жорий йил май ойида бошдан кечирган оғир ҳасталикдан сўнг “Олд Траффорд”га қилган илк ташрифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Вулверхэмптон" учрашуви бугун 19:00да бошланади.