Афсонага айланмоқчи бўлган юлдуз “Реал”ни менсимади

“Реал” таркибини кучайтириш мақсадида “Ньюкасл”дан Бруно Гимараэсни таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

24 ёшли бразилиялик футболчи мадридликларнинг режасига муносабат билдирди.

- Менда “Ньюкасл” лойиҳаси келажагига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Мен ҳар доим Англия премьер-лигасида ўйнашни орзу қилгапнман ва ҳозир шу имкониятдан баҳраманд бўляпман.

Жамоа фанатлари мени ҳурмат қилади ва мен ҳам уларни яхши кўраман. Фаолиятимни шу ерда давом эттириб, “Ньюкасл” афсонасига айланмоқчиман.

“Реал” дунёнинг энг зўр клуби ва уларнинг менга эътибор қаратгани ёқимли бўлди, - деди Бруно Гимараэс.

Бу футболчи Бразилиянинг “Атлетико Паранаэнсе” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йилнинг январида “Лион” жаомасига кўчиб ўтган. Франция клубида икки йил ўйнаганидан жорий йилнинг бошида “Ньюкасл” таклифини қабул қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!