Афсонавий баскетболчи футболга қадам қўймоқда
2023 йилда "Лион" клубида президент алмашади. Амалдаги раҳбар Жан-Мишель Ола ўз лавозимини тарк этади.
Таъкидлаш керакки, Ола 1987 йилдан буён “Лион” президенти сифатида фаолият юритиб келмоқда. Энди ушбу жамоанинг янги президенти афсонавий баскетболчи Тони Паркер бўлади. У узоқ йиллар НБАда "Сан-Антонио Спёрс" клуби етакчиси бўлган.
“Бу ҳақиқат. “Лион” президенти бўлиш мен учун улкан шараф. Мен билан бундай воқеа содир бўлади, деб ҳеч қачон ўйламагандим. Бу катта имконият”, - дейди Паркер.
Фикрлар