Афсонавий футболчи мураббийликка қайтиш мумкин
Руд Ван Нистерлой "Бернли" жамоасининг мураббийи бўлишга яқин. Клуб яна Премьер-лигага чиқишни мақсад қилган. Англия жамоаси бунинг учун ўзига хос ўйин услубига эга бўлган амбицияли мураббийни хоҳлаётган эди. 47 ёшли собиқ футболчи бу талабларга тўлиқ мос тушади, деб ҳисоблашмоқда.
"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси сўнгги бор Нидерландиянинг ПСВ жамоасини 2022-23 йилги мавсумда бошқарган эди. 47 ёшли собиқ футболчи мавсум якунланишига 1 тур қолганда истеъфога чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, "Бернли" якунланган мавсум АПЛда 19-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга тушиб кетган. Жамоа бош мураббийи Венсан Компани эса "Бавария" клуби бош мураббийига айланди.
Фикрлар