"Агар бу мавсум "Динамо" чемпионлик билан Самарқанд аҳлини хурсанд қилса, янги стадион қурилишини ҳам бошлаймиз" ёхуд "Динамо"нинг тақдимот маросими ҳақида

Бугун, 26 феврал куни Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» катта залида «Динамо» жамоасининг мавсум олди анъанавий таништирув маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев, клуб ҳомийлари, «Динамо» жамоаси аъзолари, мухлислар, ёш футболчилар ва Самарқанд футбол жамоатчилиги иштирок этди. 

Тақдимот маросими аввалида «Динамо» матбуот хизмати томонидан жамоанинг 2025 йилги энг муҳим голлари ва Дубайда ўтган мавсум олди йиғин ҳақидаги маълумот ва видеолавҳалар намойиш этилди. 

Тақдимот маросимида вилоят ҳокими Адиз Музаффарович сўзга чиқиб, жамоа 2025 йилги мавсумда катта ўсишга эришиб 4-ўринни эгаллаганини эътироф этиб, бунинг учун бош мураббий Вадим Абрамов ва футболчиларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, кўҳна шаҳарда мухлислик янги даражага чиқаётганини ҳам қайд этди.

«Динамо» ўз натижалари билан Самарқанд аҳлини фақат хурсанд этмоқда. Жамоа янги мавсум олдидан хорижда пухта тайёргарлик кўрди. Ишонамизки, 2026 йилда ҳам Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз барчамизни хурсанд қилади. Ўз ўрнида биз ҳам жамоамизни доим қўллаб-қувватлаймиз.

Агар бу мавсум «Динамо» чемпионлик билан Самарқанд аҳлини хурсанд қилса, янги стадион қурилишини ҳам бошлаймиз», - деди Адиз Музаффарович. Бу эса залда йиғилган юзлаб мухлисларнинг олқишларига сабаб бўлди.

Маросимнинг очилиш нутқидан кейин вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев, клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокида «Динамо» футболчиларига янги либослар топширилди.

Шунингдек, жамоа номидан вилоят раҳбари Адиз Бобоевга 72-рақам, жамоани доим қўллаб-қувватлаб келаётган Шавкат Жалоловга 70-рақамли либос топширилди. «Динамо» фан-клуби раҳбари Шавкат Бурҳоновга рамзий маънода 12-рақамли либос совға қилинди.

Кўтаринки кайфият ва мухлисларнинг ҳайқириқлари остида ўтган тақдимот маросими якунида барча мухлислар 28 феврал куни ўтадиган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинига таклиф этилди.

«Динамо» футболчилари мавсумни қуйидаги рақамларда ўтказади:

Эдем Неманов – 1;
Равшанбек Ягудин – 13;
Сарвар Каримов – 71;
Маҳамаду Дембеле – 5;
Жаҳонгир Ўрозов – 6;
Салим Мустафоев – 17;
Мауро Бразил – 19;
Жалолиддин Жумабоев – 20;
Улуғбек Абдуллаев – 22
Салвадор Санчес – 31

Нурилло Тўхтасинов – 4;
Санжар Қодирқулов – 7;
Хислат Ҳалилов – 11;
Расул Йўлдошев – 15;
Драмане Салоу – 16;
Жаҳонгир Абдусаломов – 21;
Акбар Худойбердиев – 24;
Абдулаҳад Ҳошимов – 29;
Кингсли Сарфо – 44;
Беҳрузбек Облоқулов – 77.

Бектемир Абдуманнонов – 91;
Тил Мавретич – 97;
Азизбек Амонов – 8;
Анваржон Ҳожимирзаев – 10;
Баҳодир Насимов – 14;
Фирдавс Абдураҳмонов – 37;
Улуғбек Ҳошимов – 99.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!