Агар Месси

Аргентинанинг «Ньюэллс Олд Бойз» клуби вице-президент Кристиан Д’Амико "Барселона" сардори Лионель Мессининг жамоага ўтиш имкониятларини юқори баҳолади. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Агар Месси «Барселона»ни тарк этса, у бизнинг олдимизга келади. Мен аллақачон Аргентина федерацияси президенти билан гаплашдим. У бизга бу борада ёрдам беради. Чунки федерация раҳбари Лео билан яхши дўст, - деди Д’Амико.

Мессининг ўзи ҳам "Барселона"ни тарк этадиган бўлса юртига қайтиб ўзи учун қадрли бўлган «Ньюэллс Олд Бойз» клубида фаолиятини якунлашини бир неча бор айтиб ўтганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)