Агар "Милан" А Сериянинг кейинги 2та баҳсини юта олмаса Монтелла ишдан бўшайди

“Милан” клуби бош мураббийи Винченцо Монтелла  жорий ҳафта ўз майдонида бўлиб ўтган Европа лигаси гуруҳ босқичи 3-турида АЕК (0:0) клубини енга олмагач, ўз лавозимида қолиши сўроқ остида қолди.

Sky Italia нашри тарқатган хабарга кўра 43 ёшли мутахассис ўз иш жойини сақлаб қолиши учун А Сериянинг навбатдаги 2та учрашувида 6 очко олиши керак.

Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” дастлаб 22 октябрь куни ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилишса, 25 октябрь куни “Кьево”да меҳмон бўлишади.

Маълумот учун, “Милан” айни дамда 12 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!