
Агар МЮ Чемпионлар Лигасига чиқса, "Барса" ҳимоячисини сотиб олишга уриниб кўради
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Роналд Араухони сотиб олиш учун "Барселона"га таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри Football365 манбасига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" ушбу трансфер бўйича расмий таклифни фақатгина келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олган тақдирдагина билдиради.
Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасида 15-ўринда бормоқда. Рубен Аморим жамоаси Чемпионлар лигасига йўл олиш учун Европа лигасида ғалаба қозониши керак. Жамоа ўтган ҳафтада сафарда "Атлетик"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига яқинлашди.
Transfermakrt портали 26 ёшли уругвайлик ҳимоячининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Араухо 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этган.
Фикрлар