Агар "Реал" бу футболчини сотиб олса, Бензема жамоадан кетади

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Реал"ни тарк этиши мумкин. Goal.com тарқатган хабарга кўра, агар норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд "қироллик клуби"га ўтса, франциялик ҳужумчи жамоасини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилади.

Бундан аввалроқ, Карим “Реал”да ўзига мос келадиган юлдуз ҳамюрти - Килиан Мбаппе билан бирга тўп суриш истаги борлигини бир неча бор таъкидлаган. Ушбу футболчилар терма жамоадаги ўйинлари давомида ўзаро яхши муносабатлар ўрнатишган.

Агар “Реал” Холанд учун курашишдан бош тортса, “Барселона” ва “Манчестер Сити” скандинавиялик футболчига асосий даъвогарга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!