Агар у "Барселона" президенти бўлса, стадионга Месси номини бермоқчи
Лео бунга муносиб.
"Барселона" президентлигига номзод Эмили Русо ушбу лавозимга сайланган тақдирда "Камп Ноу" стадиони номини Лионель Месси шарафига қайта номламоқчи.
“Мессининг шартномаси мавсум охирида тугайди, аммо у дунё футболи ва "Барселона"нинг тирик афсонасидир. Мен директорлар кенгашини стадионимиз номини “Камп Ноу Лео Месси”, деб ўзгартириш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқчиман”, - деди Русо.
33 ёшли Месси бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказмоқда. У ўтган давр мобайнида “кўк-анор ранглилар” сафида 742 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 640 та гол урди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар