Агар "Юве" ЕЧЛда "Атлетико" тўсиғидан ўта олмаса Аллегри ишдан кетади
Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри агар жамоаси Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқа олмаса ўз лавозимидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 51 ёшли италиялик мутахассис ва жамоа раҳбарияти ўртасида жиддий суҳбат бўлган. Ушбу суҳбат давомида томонлар айнан мана шунга келишиб олишган.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ушбу босқичда “Атлетико”га қарши баҳс олиб бормоқда. Уларнинг Мадриддаги ўйинида “матрасчилар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Энди “Ювентус” ва “Атлетико” учрашуви 12 март куни Туринда бўлиб ўтади.
Фикрлар