Агент: Агар ПСЖ президенти Верраттини сотса, уни қатарликлар кечиришмайди
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг агенти Донато Ди Камплига кўра унинг мижози айни дамда жуда оғир психологик вазиятга тушиб қолган. Боиси, италиялик футболчи “Барселона”га ўтишни жуда ҳам хоҳламоқда, бироқ парижликлар раҳбарияти уни бу ҳақдаги фикрларини эшитишни ҳам исташмаяпти.

“Верратти – ПСЖ амирининг маҳбуси. Бу эса чексиз бойликка эга қатарлик амирнинг хоҳиши. У ғурури сабаб Верраттини 100 млн евро эвазига “Барселона”га сотмади. Албатта, Марко “Барселона”нинг қизиқишидан жуда мамнун. Ким ҳам шундай жамоадан бўлган таклифдан ҳурсанд бўлмасди?

Клуб президенти Носер Аль-Хелаифи менга Верраттининг ПСЖ билан 2021 йилга қадар шартномаси борлигини ва уни ҳеч қачон сотолмаслигини айтди. У Маркони чемпион деб билади ва жамоани айнан унинг атрофида шакллантирмоқчи. У яна шуни айтдики, агар Верраттини сотса, уни қатарликлар ҳеч қачон кечирмас экан”, - дейди  Ди Кампли  Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.