Агент: Бэйл – “Реал” футболчиси
Уэльслик вингер Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг "Реал"даги келажаги борасида яна бир бор гапириб ўтди.
“Гаретда ҳаммаси яхши. У – “Реал” футболчиси ва унинг ушбу клуб билан 3 йиллик шартномаси бор. Агар у таркибдан жой олса, ўйнашга тайёр.
Унга нималар қилинаётганини эса жаноб Зидандан сўрашингиз керак. Лекин, Бэйл ҳаракат қилишда давом этади”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйл ёзда Хитой клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар