Агент: Ҳакими Зидан сабаб "Реал"дан кетди
Ашраф Ҳакимининг агенти Алехандро Камано ҳимоячининг "Интер"га ўтиш сабаблари ҳақида гапириб ўтди.
"Зинедин Зидан Ҳакимининг "Реал"ни тарк этишига сабаб бўлди. У Ашраф билан умуман алоқага чиқмади.
"Реал"га қайтиш нотўғри қарор бўларди, чунки уларда Дани Карвахалдек футболчи бор. Аммо мен Ҳакимининг келажаги ёрқин бўлишига ишонаман.
Конте Ҳакими билан доимо алоқада бўлиб, ўз режалари ҳақида гапириб берди, шунинг учун у "Интер"га ўтди.
Агар Контедек мураббий сени таркибида қўришни хоҳлаб бир неча маротаба алоқага чиқса, унинг режаларида муҳим эканлигингдан далолат беради", - дейди агент.
Фикрлар