Агент: Икарди аҳмоқ, у Россияда бахтли бўлиши мумкинлигини тушунмади

Футбол агенти Тимур Гурцкая "Краснодар" клуби “Интер”дан аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини ижарага олишни режалаштиришгани ҳақида айтиб ўтди.

“Краснодар” Икардини ижарага олиш имкониятларини кўриб чиққан. Афтидан, улар Икардини хурсанд қилишни хоҳлашган. У аҳмоқ эса “Краснодар”да бахтли бўлиши мумкинлигини тушунмади”, - дейди агент.

Эслатиб ўтиш лозимки, ўтган ёз ПСЖ Икардини ижарага олган эди. У жорий мавсум парижликлар сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!