Агент: “Интер” ҳам, “Милан” ҳам айни дамда Бадель учун “Фиорентина” сўраган пулни бера олмайди

“Фиорентина” клуби ярим ҳимоячиси Милан Баделнинг агенти Деян Йоксимович мижозининг “Интер” ёки “Милан”га ўтиши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб ўтди.

“Биз Баделга қизиқиш билдирган бир нечта жамоа билан гаплашдик, аммо, ҳозирча аниқ бир гап йўқ.

3-4 январга қадар қандайдир янгилик бўлади деб ўйламайман. Аммо, шуни аниқ биламанки “Милан” ёки “Интер” Бадель учун “Фиорентина” сўраган 12-15 миллион еврони бера олмайди. Қолаверса, “Фиорентина”нинг ўзи ҳали расман Баделни сотиш ҳақида оғиз очгани йўқ. Шундай экан у камида мавсум сўнггига қадар шу ерда қолади. Балким, у бу ерда узоқроқ қолар”, - дейди Йоксимович Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.