Агент: Иско "Реал"дан кетмоқчи эмас

"Реал" хавбеки Исконинг агенти мижозининг “Қироллик клуби”даги келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Исконинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди, аммо биз бошқа клублар билан музокара ўтказмаяпмиз. Иско “Реал”дан кетмоқчи эмас”, - деди агент.

Бундан аввалроқ, Карло Анчелотти ҳам Исконинг “Эвертон”га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни инкор этган эди.

Иско “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!