Агент: Мижозимни Римда қолдирмайман!
“Рома” асосий ҳимоячиси Крис Смоллингдан қуруқ қолиши мумкин. Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди.
Смоллингда келишувни бир томонлама яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи бор. Лекин унинг агенти ҳимоячига шошилмасликни уқтирмоқда.
33 ёшли футболчининг агенти Жеймс Фезерстоун мижоўзини Римда қолдирмоқчи эмас. Унга “Интер” таклиф этаётган икки йиллик шартнома манфаатли кўринмоқда.
Ўтган ёзда “Интер” жамоаси худди шундай вазиятда “Рома”нинг бошқа футболчиси – Генрих Мхитарянни ўз сафига кўчиб ўтишга кўндирган эди.
Фикрлар