Агент: Моуриньо МЮдан кетмайди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш унинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Сўнгги пайтда Моуриньонинг МЮдан кетиши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Бироқ, бу ёлғон. Жозени бу ерда ҳамма нарса қаноатлантиряпти ва раҳбарият ҳам ундан рози. Унинг МЮ билан узоқ йиллик шартномаси мавжуд ва у улкан лойиҳанинг қурилишида иштирок этмоқда”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қизил иблислар” Моуриньони истеъфога чиқариб ўрнига Маурисио Почеттинони (“Тоттенхэм”) жалб этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Португалиялик мутахассисни эса “Реал” Мадридга қайтиши ҳақида маълумотлар тарқалди.