Агент пухта режасини “Челси” орқали амалга оширмоқчи
Таниқли агент Мино Райола “Ювентус”да ўйнаётган мижози Маттейс де Лигтни Англия чемпионатига кўчириб ўтказмоқчи.
Бу мутахассис яқинда нидерландиялик ҳимоячи хизматларини “Челси”га таклиф қилиб, рад жавобини олганди. Бироқ, пул топишнинг миллион хил усулини яхши ўзлаштирган Райола ўз фикрида собит қолди ва яна “аристократлар”ни де Лигтни трансфер қилишга чақирди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Ювентус”га дунёнинг энг истеъдодли марказий ҳимоячиларидан бири сифатида таклиф этилган Маттейс ҳали ҳамон Италия футболига мослашиб олгани йўқ.
Шу боис, Мино Райола мижозининг нархи сезиларли даражада пасайиб кетмаслиги учун уни Англияга олиб ўтмоқчи.
Райола “Челси” мутасаддилари Антонио Рюдигер билан хайрлашишга тайёрланаётганини яхши билади ва германиялик ҳимоячи ўрнига Матейсни олиш кераклигини уқтирмоқчи бўляпти.
Фикрлар