Агентлар ҳужумчига “Рома”ни тезроқ тарк этишни маслаҳат берди

“Рома” раҳбарияти бир неча позицияда ўйнай оладиган Николо Дзаньолога янги шартнома бермайдиган бўлди.

Клуб хўжайинлари ўйинчи мавсумни барқарор ўтказа олмаслиги ва кўп шикастланишини инобатга олиб, у талаб қилган маошни беришдан бош тортган ва музокараларни тўхтатиб қўйган эди.

Дзаньолонинг агентлари бундай вазиятда кескинроқ чора кўришга қарор қилди. Улар ўз мижозига Римдан имкон қадар тезроқ кетишни маслаҳат берди.

Маълумотларга қараганда, Николонинг манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислар клуб раҳбариятидан футболчига хориждан жамоа изланиш учун рухсат олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!