Агентлар ишга киришди: Роналду собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозини "Реал"га таклиф қилди. Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар тарқатди.

Аввалроқ, Италия матбуотида португалиялик ҳужумчи ёзда "кекса сеньоралар" сафини тарк этиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Роналдунинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

36 ёшли футболчини "Реал"дан ташқари ПСЖ ва "Интер Майами" жамоалари ҳам ўз сафида кўришни хоҳламоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)