Агентлар суперфутболчигни рақиб жамоага ўтказиб юбормоқчи
«Ньюкасл» ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнснинг вакиллари футболчини «Арсенал»га ўтказиш учун фаол ҳаракат қилмоқда, дея хабар бермоқда The Times.
Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи ҳам клуб раҳбариятига жамоани алмаштириш нияти борлигини олдиндан билдирган.
Лондон клуби ҳозиргача икки марта расмий таклиф йўллаган: биринчиси — 55 миллион фунт стерлинг (тахминан 65 миллион евро), иккинчиси — 65 миллион фунт (76,2 миллион евродан ортиқ). Иккала таклиф ҳам «Ньюкасл» томонидан рад этилган.
Энди 65–90 миллион фунт (76–106 миллион евро) орасидаги учинчи таклиф музокараларни янги босқичга олиб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.
«Ньюкасл» раҳбарияти вазият жиддийлашганини яхши англамоқда ва бу борада мухлислар хавотирини ҳам ўртоқлашмоқда. Хабарларга кўра, 80 миллион фунтдан юқори таклиф клубни жуда мураккаб қарор қабул қилиш олдида қолдириши мумкин.
2025/2026 йилги мавсумда Гимарайнс барча мусобақалар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар