АГМК - "Пахтакор": Матнли трансляция

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўз вақтида кузатиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • Суперлига
  • 22-тур

OKMK

0 : 6

01/11/2020 17:00

Пахтакор

  • Жалолиддин Машарипов 24'
  • Достонбек Ҳамдамов 32', 71'
  • Игорь Сергеев 43'
  • Йован Жокич 45+1' (автогол)
  • Драган Черан 60'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Козакнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    АГМК футболчиси тиббий ёрдам қабул қилиб олди. 

  • 87'

    Олмалиқликлар ҳеч бўлмаса 1 та гол уриш учун олдинга боряпти. 

  • 84'

    Умаровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 82'

    Амановнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 82'

    Турсунов ўрнига Нурматов майдонга туширилди. 

  • 78'

    Козакнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 78'

    Шораҳмедов ўрнига Сулаймонов майдонга тушди. 

  • 74'

    Козак майдонга туширилди. Собирхўжаев захирага олинди. 

  • 72'

    Дердийок Сергеев ўрнига майдонга тушди. Кримец ўз ўрнини Исмоиловга бўшатиб берди. 

  • 71'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов "Пахтакор"нинг давомий ҳужумини гол билан якунлади. 

  • 70'

    Полвоновнинг зарбасини Суюнов қайтарди. 

  • 65'

    Черан ўрнига Сидиқов майдонга тушди. 

  • 60'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" яна ҳисобни йириклаштирди. Черан анча ақлли ҳаракат қилди.

  • 58'

    АГМК тўп назоратини ўзида сақлаб турибди, аммо вазиятлар яратишга қийналмоқда. 

  • 55'

    Султонов Машариповнинг дастлабки зарбасини қайтарди. Алижоновнинг такрорий зарбаси эса ноаниқ кетди.

  • 52'

    "Пахтакор" анча хотиржам ўйнамоқда. 

  • 49'

    Вацадзе тиббий ёрдам олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мурод Тошматов бурчакдан узатилган тўпдан сўнг, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 0:4.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" ғалабани йирик кўринишга олиб келди.  Алижоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Уни Сергеев дарвозага боши билан жойлаб қўйди. 

  • 42'

    Алижоновнинг олис бурчакка йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Анча хавфли уруниш. 

  • 39'

    Аъзамов ва Турсунов тортишиб қолди. 

  • 38'

    Тошматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 35'

    Олмалиқликлар тўпни ўзида сақлаб тургани билан вазиятлар ярата олмаяпти. 

  • 32'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси идеал чиқди. Тўп дарвоза тўсинига ҳам тегиб олгани унинг жозибасини оширди. 

  • 29'

    Гол ўтказиб юборган икки карра куч билан олдинга бормоқда. 

  • 26'

    Григалашвилининг зарбаси Суюнов томонидан қайтарилди. 

  • 25'

    Машарипов кичик жароҳат олганга ўхшайди. 

  • 24'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов ҳисобни очмоқда. Черандан яхши узатма. 

  • 21'

    Григалашвилининг техник хатоси сабаб тўп олдирилди. 

  • 19'

    АГМК яна тўпни назорат қилмоқда. 

  • 16'

    Олмалиқликларнинг жарима майдонига узатган тўплари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. 

  • 13'

    Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан уюштирган рейди ва узатмаси ажойиб чиқди. Сергеев тўпга нотўғри тегинди. Ортида турган Черан зарба беришга тайёр эди. 

  • 11'

    "Пахтакор" тўпни рақибга топшириб қўйди. 

  • 9'

    АГМК ўз майдонида ҳаракат қилаётганини тўлиқ ҳис қилган ҳолда тенг ўйин кўрсатмоқда. 

  • 7'

    Ҳамдамовга тўп етиб келишига дарвозабон йўл қўймади. Султоновнинг бош билан тўпни узоқлаштиришга интилиши сал бўлмаса хато билан якунланиши ҳам мумкин эди. 

  • 5'

    Вацадзе ва Аъзамов тўқнашиб кетди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 3'

    АГМК бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари. Куннинг, турнинг ва балки мавсумнинг марказий учрашуви бошланмоқда. АГМК "Пахтакор"ни ўз майдонида қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!