АГМК - "Тай Сон Нам" 4:6 (видео)

АГМК футзал жамоаси Бангкокда ўтаётган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медаллари учун учрашувни якунлади. Александр Петров шогирдлари биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди ва бўлимни 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан тугатишди. Иккинчи бўлимда вьетнамликлар кетма-кет голлар уришди ва ғалабани илиб кетишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Шу тариқа, АГМК футзал жамоаси ўз тарихида илк бор Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига қадар етиб келди ва якунда тўртинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!