АГМК БАА клубига қарши ўйнайди

БААда янги мавсумга тайергарлик доирасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз 1 февраль куни ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Рақиб Дубайнинг номдор жамоаси — "Шабаб Ал Аҳли". Ушбу жамоа билан АГМК умумий ҳисобда учинчи маротаба тўқнаш келмоқда. Ўтган йили жамоалар ОЧЛ гуруҳ босқичида ўзаро 2 бор куч синашишган ва унда бир мартадан томонлар ғалаба қозонишганди.

Бу гал жамоалар ўртоқлик мақомидаги ўйинда саф тортишади. "Шабаб Ал Аҳли" айни пайтда БАА чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўйин 1 февраль куни “Рашид стэдиум"да маҳаллий вақт билан соат 16:15да бошланиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:15да бошланади.

Дарвозабонимиз Валижон Раҳимов ва универсал футболчи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоаси ихтиёрида йиғинда қатнашаётгани туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

Мазкур ўйиндан сўнг АГМК жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, 2 февраль куни Тошкентга қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!