АГМК бугун "Андижон"га қарши 17-учрашувда майдонга тушади

2008 йилдан элитада иштирок эта бошлаган АГМК андижонликларга қарши 16 марта майдонга тушган. Умумий статистика бўйича 18 ўйиндан 9тасида АГМК ғалаба қозонган, 3 ўйинда дуранг қайд этилган ва яна 4 ўйинда "Андижон" ғалабага эришган. Тўплар нисбати - 28:19.

АГМК ўз майдонида ўтказган 8 ўйиндан 6тасида ғалаба қозонган ва 2 баҳс 0:0 ҳисобида якун топган. Тўплар нисбати - 16:8.

Андижонда ўтган ўйинларда эса АГМК 3 марта ғалаба қозонган, 1 ўйинда 1:1 қайд этилган ва 4 учрашувда мезбонлар зафар қучишган. Тўплар нисбати - 12:11 АГМК фойдасига.

Ўзаро ўйинлар статистикасида АГМК сўнгги 8 ўйинда андижонликларга мағлуб бўлмаган. Водий жамоаси охирги марта 2011 йил 5 августда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ҳар икки жамоа таркибида майдонга тушган футболчилар борасида сўз юритадиган бўлсак, АГМК таркибида бугун майдонга тушиши мумкин бўлган Акмал Шораҳмедов ва Дилшод Жўраев футболчилик фаолияти давомида "Андижон" шарафини ҳам ҳимоя этган.

"Андижон"нинг бу мавсумдаги таркибидан Акмал Ортиқов, Ойбек Қиличев, Рўзимбой Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев ва Дониёр Исмоиловлар турли йилларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.

Мавсум аввалида сафар учрашувларида мағлубиятлар серияси жамоа тарихида 2008 ҳамда 2016 йилларда узоқ давом этганлигини юқорида келтирдик. Жамоанинг энг узун мағлубият серияси 2016 йилда 6 ўйиндан иборат бўлган. 2008 йилда худди 2019даги каби 5 ўйинда жамоамиз ҳатто дурангга ҳам эришмаган. Мана шу нохуш сериянинг аввалги ҳар икки мавсумда тўхтатилиши Андижонда рўй берган экан. 2008 йил кетма-кет 5 мағлубиятдан сўнг, "ЎзДонгЖу" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган. 2016 йилда эса 6 мағлубиятдан сўнг сафарда "Андижон" 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Тақдирни қарангки, бу гал ҳам АГМК кетма-кет 5 мағлубиятдан сўнг, навбатдаги сафар ўйинини Андижонда ўтказади.

АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998913413696
22/06/2019 12:52
Koment yozsam nomerim chiqib qolyabdi shuni qanday o'zgartirsa bo'ladi kim biladi
&
Navbahor 1996
22/06/2019 12:34
Andijon/agmk 0-2
Абдусамат Жураев
22/06/2019 12:32
Эх хей Андижон солади бугун 4 :0
&
22/06/2019 13:08
1-1 bu men fikrim
Fayzullo Parpiyev
22/06/2019 12:20
Иаоао
&
Ibratjon Hikmatjon
22/06/2019 13:15
Hammaga salom
&
Shavkat_boy
22/06/2019 13:07
Bugungi uyinda omad.Lekin duran o'ynasa Navbahorga yaxshi bo'lar edi...