АГМК "Бунёдкор" устидан тарихий ғалабани қўлга киритди

Суперлиганинг 22-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлган АГМК чемпионат доирасида илк бор сафарда "қалдирғочлар"ни мағлуб этиб, тарихий ғалабасини қўлга киритди.

Биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал этган олмалиқликлар дастлаб Миржамол Қосимовнинг рақибдан тўпни олиб қўйишини натижасида юзага келган тезкор ҳужумдан фойдаланишди. Шаҳзод Нурматов томонидан тепилган зарбани Зуҳуров қайтаришда хатога йўл қўйди. Қайтган тўпни эса Мурод Тошматов дарвозага йўллаб, ўйинда ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса кетма-кет бурчак зарбасини амалга оширган АГМК иккинчи голни уришни уддалади. Тошматовнинг узатмасидан кейин Бобур Йўлдошев боши билан дарвозани ишғол этиб, танаффусга жамоани ишончли ҳисобдаги ғалаба билан таклиф қилди.

Иккинчи таймда эса Қосимов шогирдлари жуда ишончли ва тартибли ҳимояланишди ва рақибга дарвозани ишғол этиш имкониятини беришмади. Ҳужумда эса хавфли вазиятлар яратган АГМК учинчи голни уришда бироз адашди. Ўртада стадион чироғи ўчиб қолиб, ўйин 67-дақиқадан 20 дақиқага яқин тўхтаб турди. Сўнгра чироқ келгач давом этган баҳсда бошқа голлар урилмади ва якунда олмалиқликлар "Бунёдкор"ни чемпионат доирасида илк бор Тошкентда мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
19/10/2019 09:48
Ха.
Тарихий галаба.
Бунёдкорни уз уйида маглуб этган АГМК финалда Пахтакорни нейтрал майдонда ютиб кубокни кулга киритиши хам мумкин )))- деган фикрлар тугдирувчи галаба.