АГМК Дилшод Аҳмадалиев билан шартномани икки йилга узайтирди

АГМК жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев клуб билан ўртадаги келишувни 2 йилга узайтиришга розилик берди ва томонлар 2023 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома тузишди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда иқтидорли ҳимоячи яна 2 мавсум олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун: Аҳмадалиев 2021 йилги мавсум аввалида АГМК сафига ўтиб, жорий мавсум барча мусобақаларда 32 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 бор голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!